РАБИЪУЛ-АВВАЛ ОЙИ МУБОРАК!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот – Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиъул–аввал – Мавлиди шариф ойи барчамизга муборак бўлсин! Яна келдинг, Рабиъул аввал, Хуш кайфият, хуш ифор олиб. Муборак зот туғилган сенда, Кўнгилларга муҳаббат солиб. Ташрифингни хайрли этсин, Қодир Эгам ҳар бир умматга. Салавот ҳам саломлар йўллаб, Эришайлик буюк ҳимматга!..